Ads
 
 
 
"Ювентус" клуби ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетган Поль Погбанинг ўрнини босадиган моҳир ярим ҳимоячи топа олмаяпти. Туринликларга "Лион" вакили Корентен Толиссонинг ўйини маъқул келган эди.
 
"Ювентус" раҳбарияти бу футболчини қўлга киритиш учун 30 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, "Лион" клуби президенти Жан-Мишель Олас бу суммани рад этди.
 
"Лион" ўтган йили ёзда Толиссони "Ювентус"нинг ашаддий рақиби "Наполи"га бермаган эди. Французлар бу футболчи бўйича трансфер музокаралари мавсум якунланган бошланишини маълум қилди.
 
 
22 ёшли Корентен Толиссо "Лион" таркибида 17 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.