“Ювентус” зўр ҳужумчи топди
"Ювентус" "Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Миликни сотиб олишга яқин турибди.
“Бьянконерилар” Алваро Мората кетганидан кейин жамоага янги ҳужумчи олиб келишни истамоқда. Сўнгги бир неча ҳафта ичида уларнинг асосий мақсади "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай бўлди, аммо нидерландиялик форварднинг талаблари ортиб бораётгани боис "Ювентус" бошқа номзодларни кўриб чиқишга қарор қилди. "Марсель" Миликни сотиб олиш опцияси билан "Ювентус"га ижарага беришга рози бўлди, деб хабар беради “Corriere dello Sport”. Футболчининг ижараси Турин клубига 2 миллион еврога тушади. Кейинчалик “Ювентус” польякнинг шартномасини 8 миллион еврога сотиб олиши мумкин. 28 ёшли Миликнинг Турин клубидаги маоши 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
Милик "Марсел"га 2021 йилнинг январида "Наполи"дан келиб қўшилган эди. У француз клуби сафида 55 ўйинда 30 та гол урган.
Фикрлар