"Ювентус" – "Беневенто": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Беневенто" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Ювентус" ўз майдонида имкониятни бой бериб қўйди

  • 90+2'

    Родриго Бентанкур огоҳлантирилди

  • 90+4'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Криштиану Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 84'

    Андрес Тельо огоҳлантирилди

  • 82'

    Перпарим Хетемай  ўрнига Брайан Дабо майдонга тушмоқда

  • 80'

    СЕЕЕЕЙВ! "Беневенто" дарвозабони Роналдунинг кучли ва аниқ зарбасини бартараф этди

  • 77'

    Федерико Барбага сариқ карточка кўрсатилди

  • 76'

    Кьеза бугун анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 74'

    Лука Кальдирола огоҳлантирилди

  • 71'

    Федерико Кьеза жарима майдони ичида йиқилиб пенальти сўрамоқда

  • 70'

    ГООООООООЛ! Гайч меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Буёғига "Юве" ҳаракатни бошлаши керак

  • 67'

    Роналдунининг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 64'

    "Юве"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, Кьеза ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди

  • 58'

    Кулусевскининг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 57'

     Кулусевски қўполлик ишлатди

  • 55'

    "Ювентус" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди

  • 52'

    Бернардески тўпни жарима майдони ичига узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 48'

    Перпарим Хетемайнинг узатмасига аниқлик етишмади

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Лападулага узатилган пасни ҳимоячилар илиб кетди

  • 39'

    Роналдунинг голи офсайд сабабли бекор қилинди

  • 37'

    Моратанинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 34'

    "Ювентус" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 33'

    Мората жарима майдони чизиғидан дарвоза томон зарба йўллади, Лоренцо Монтипо ажойиб сейв амалга оширган ҳолда жамоасини муқаррар голдан қутқарди

  • 27'

    Даам Фулонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 24'

    Федерико Кьезанинг қанотдан узатган тўпига ҳеч ким ета олмади

  • 18'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Артур огоҳлантирилди

  • 17'

    Артурнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 15'

    Лападуланинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 12'

    "Ювентус" секин-аста ўйин тизгини ўз қўлига олмоқда

  • 9'

    Алессандро Туя огоҳлантирилди

  • 7'

    Федерико Бернардески жуда қўпол ўйнади. Ҳакам жарима белгилади

  • 6'

    Адольфо Гайч қўполлик ишлатди

  • 4'

    Криштиану яқин масофадан чап бурчакка зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Бироздан сўнг А Серия доирасидаги "Ювентус" ва "Беневенто" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!