"Ювентус"га "Барселона" ҳужумчиси керак. Аммо...

  • 4 октябрь, 2024, 23:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона"нинг 24 ёшли вингери Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato.it хабар берди.

Манбанинг ёзишича, А Серия гранди қишки трансфер ойнасида испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" мавсум ўртасида ўз ҳужумчиларидан бирортаси билан хайрлашмоқчи эмас. Бундан ташқари, Турин клуби Торресга асосий таркибдан жой олишини кафолатлай олмайди.

Жорий мавсумда Торрес барча мусобақаларда тўққизта ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!