"Ювентус"га франциялик ҳужумчи келмоқда

  • 23 декабря, 2020, 21:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Селтик"нинг франциялик форварди Одсонн Эдуар фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бош мураббий Андреа Пирло жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчилиги боис туринликлар 22 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи.

Эдуар жорий мавсум “Селтик” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию