"Ювентус"га янги директор келади

Туринликлар дарвозасини қўриқлаган Марко Сторари жонажон клубида раҳбарлик лавозимига тайинланади.

43 ёшли собиқ футболчи “Ювентус” директори бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда тез орада эълон қилинади.

Сторари 2010-2015 йиллар орасида “Ювентус”да 64 та учрашув ўтказган. Шунингдек, тажрибали дарвозабон “Наполи”, “Сампдория”, “Милан” ва “Леванте” каби жамоалар дарвозасини қўриқлаб, футболдаги фаолиятини икки йил муқаддам тўхтатган эди.

Зўрдан зўр чиқса ёхуд Месси, Неймар, Роналду қани?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!