"Ювентус"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Швейцариялик машҳур ҳимоячи Штефан Лихтштайнер профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Швейцария терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифасида  хабар тарқатилди.

36 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси Германиянинг “Аугсбург” клуби бўлган эди. У фаолияти давомида  «Грассхоппер», «Лилль», «Лацио», «Ювентус» ва «Арсенал» клубларида тўп сурган.

Лихтштайнер узоқ йиллар давомида Швейцария терма жамоасига сардорлик қилиб келди ва 108 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!