“Фенербахче” клуби ҳимоячиси Маурисио Исла фаолиятини ўз қитъасида давом эттирадиган бўлди.

Турк клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли чилилик футболчи билан тузилган шартнома томонлар розилиги билан муддатидан аввал бекор қилинган. Ушбу келишув 1,5 ойдан сўнг тугаши керак эди.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Исла ҳозирда “Бока Хуниорс” клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Унда шунингдек, Чилининг “Универсидад Католика” клубидан ҳам таклифлар бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)