"Ювентус"нинг яна бир футболчиси Қатар клубига ўтди

Қатарнинг “Ал-Духайл” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Хан Кван Сон билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ “Ал-Духаил” “кекса синьора”дан Марио Манжукич ва Медхи Бенатия каби футболчиларни сотиб олган эди. Шимолий кореялик футболчи эса бу борада 3-бўлди.

Айни дамда ушбу жамоага Жозе Моуриньонинг собиқ ёрдамчиси Руй Фария бош мураббийлик қилмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли Сон А Серияда гол урган илк шимолий кореялик футболчи ҳисобланади. У 2017 йилдан буён “Ювентус” аъзоси ҳисобланар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!