Забиҳилло Ўринбоев "Токуши Вортис" сафига ўтгач нималар деди?
23 ёшли форвард Япония J2-лигаси клуби "Токуши Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Шартнома имзолангач Ўринбоев клуб расмий сайти учун интервью берди.
"Менга Заби деб мурожаат қилишингиз мумкин. Мен анча вақтдан буён япон футболига қизиқиб келар эдим ва ҳозир бу ерда эканлигимдан хурсандман. Бор имкониятларимни ишга солиб жамоам ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман", - деди Ўринбоев.
Фикрлар