Забит Магоммедшарипов Москвада жанг қилади.

 UFC нинг ярим енгил вазн тоифасида фаолият юритаётган Забит Магомедшарипов навбатдаги жангини ўз ватанида ўтказади. Нуфузли, ESPN va MMA Junkie порталларининг хабар беришича, Забит 9 ноябр куни Москвада UFC нинг ESPN + 21 турнирида Калвин Каттар билан жанг қилади.

Дастлаб, Магомедшарипов - Каттар жанги, 18 октябр куни Бостонда (AҚШ) UFC нинг ESPN 2 доирасидаги турнирда бўлиб ўтиши керак эди. Забит, жароҳат олган оёғига инфекция тушиши оқибатида  жангни кейинга қолдиришга мажбур бўлди.

28 ёшли Магомедшарипов 2013 йилда фаолиятида ягона бўлиб турган, мағлубиятни бошидан кечирган ва шундан бери кетма-кет 13 та жангни ўз фойдасига ҳал қила олди. Шуларнинг бештаси UFC мусобақаларида эди. Промоушеннинг ярим енгил вазн тоифасидаги рейтингида россиялик спортчи 5-поғонада қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!