Замонамизнинг зўрлари: Месси тўпурарлар пойгасида Роналдуга ета оладими?

Европада кучли бешлик чемпионатларининг барчаси якунланди. Бир неча йиллардан буён ўз голлари билан мухлисларини хушнуд этиб, рақибларини ранжитаётган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Роберт Левандовски, Златан Иброҳимович, Серхио Агуэро каби тажрибали ҳужумчилар ҳамон аниқ зарба йўллашда ёш рақобатчиларидан қолишмаслигини исботлаб келмоқда.

Биз википедия маълумотлари асосида фаолиятини давом эттираётган футболчилар ўртасида энг кўп гол урган тўпурарлар рейтингини тузиб чиқдик.

Ушбу рейтингда, жорий мавсумда А Серияда 33 та ўйинда рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилган Криштиану Роналду пешқадамлик қилмоқда. У фаолиятидаги голлари сонини 753 тага етказиб олди. Портагулиялик юлдуз бу натижага эришиш учун 1049 та учрашувда тер тўкишига тўғри келди. 

Тўпурарлик борасида Роналду билан тенгма-тенг рақобатлашишга қодир ягона ҳужумчи бу Лионель Мессидир. "Барселона"нинг аргентиналик етакчиси клублар даражасидаги барча голларини биргина шу жамоа таркибида киритган. Месси Каталония клуби ва ўз мамлакати терма жамоалари сафида 923 та учрашувда 730 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Мессининг Криштиану Роналдудан икки ёш кичиклиги ва табиийки, профессионал фаолиятини кечроқ бошлаганини инобатга олиб, яқин келажакда гол уришда португалиялик рақобатчисига етиб олиши ёки ундан ўзиб кетишини кутиш мумкин. 

Рейтингни қуйи қисмида ҳужумчилар анча тиғиз жойлашгани боис, рақобат қизғин бўлади.  

Википедия мутасаддилари голларни ҳисоблашда футболчиларнинг ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги расмий мусобақаларда киритган тўпларини ҳам инобатга олган. 

Замонамизнинг энг зўр тўпуралари ва уларнинг натижаси билан танишинг:

  1. Криштиану Роналду («Ювентус») — 753 та гол, 1049 та ўйин

image39886099_87a0ab6d7d0faefa61ddc6bc17595b9e

  1. Лионель Месси («Барселона») —  730 та гол, 923 та ўйин

lionel-messi-igrat-v-futbol-eto-dar_1591983547879932178

  1. Златан Ибрагимович («Милан») — 554 та гол, 935 та ўйин

5ee3b1b7ae5ac9701025191d

  1. Роберт Левандовски («Бавария») — 493 та гол, 768 та ўйин

401080

  1. Луис Суарес («Барселона») — 480 та гол, 766 та ўйин

1563318351_0_0_3072_1728_600x0_80_0_0_fdc69933162a0ccb358dda877bdcc503

  1. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 430 та гол, 774 та ўйин

4ee0b20da4af596d447102eb1c7d34ae

  1. Клас-Ян Хюнтелар («Аякс») — 418 та гол, 741 та ўйин

rb-10112211

  1. Эдинсон Кавани (ПСЖ) — 415 та гол, 721 та ўйин

900001654f632bde231d1c7dbcc8b69a5e52e592ade29443693128

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар