Зарруҳ Адашевнинг UFCдаги фаолияти узоқ давом этади. У янги шартномага имзо чекди

  • 3 октябрь, 2021, 07:53
  • 0
  • MMA

UFC промоушенида иккинчи бўлиб, ўз жангини ўтказган ўзбекистонлик Зарруҳ Адашев яна ушбу промоушен билан 4 та жангга шартнома тузди. 

Бу борада у ўзининг интернетдаги ижтимоий тармоқларида маълум қилди. Шунингдек, мазкур имкониятни тақдим этганларга ва менежер Али Абдулазизга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган. 

Хабарингиз бор, ушбу юртдошимиз қисқа фурсат ичида UFCда дебют жангини ўтказган ва Тайсон Нэмга имкониятни бой бериб қўйганди. Иккинчи жангида ҳам ундан омад юз ўгирган ва Хитой вакили Су Мудержидан очколар ҳисобида мағлуб бўлган ва ниҳоят тўлиқ машғулот лагерига эга бўлган ҳамюртимиз UFCдаги учинчи жангида Райан Бенуа устидан зафар қучди. 

Адашевнинг ушбу нуфузли промоушендаги 4-жангининг санаси ва рақиби ҳам маълум бўлиб улгурган. У 2022 йил 15 январь куни бразилиялик Клейсон Родригесга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, Зарруҳ Адашев жаҳоннинг икки нуфузли "Bellator" ҳамда UFCда жанг ўтказган биринчи ўзбекистонлик жангчи ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!