Зарруҳ Адашевнинг UFCдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

  • 11 июнь, 2020, 08:06
  • 0
  • MMA

  ММA жангчиси Зарруҳ Aдашев UFC билан шартнома имзолагани ҳақида ҳабар берган эдик. Унинг UFCдаги дебют жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди. Aдашев 13 июнь куни UFC on ESPN 10 доирасида ўта енгил вазнда UFC рейтингида 72-поғонада бораётган Тайсон Намга қарши октагонга кўтарилади.

Тайсон Нам аслида Раян Беноитга қарши жанг қилиши лозим эди. Aммо Беноитга қарши жанг бўлмайдиган бўлди ва Намга рақиб сифатида ҳамюртимиз Aдашев расман тасдиқланди.

Тайсон Нам охирги икки жангида кетма-кет Серхио Петтис ва Кай Карага очколар ҳисобида имкониятни бой берган. Намнинг ҳозирга қадар рекорди 18 та ғалаба ва 11 мағлубиятдан иборат.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!