Захирага "михланиб" қолган Гарсия ўз позициясини ўзгартирди
"Барселона"да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эрик Гарсия позициясини ўзгартирди. Эндиликда, у таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилади, дея хабар бермоқда инсайдер Рубен Уриа. Хави уни "Эльче"га қарши ўйинда ҳимояда эмас, балки, олдинроқда ўйнатди. Натижа эса мураббийга маъқул.
Гарсия ушбу мавсум "Барса" Кристенсен, Кунде ва Алонсоларни ўз таркибига қўшиб олганидан кейин захира футболчисига айланиб қолди. Ушбу қарор каталонияликларга ҳам фойдага ишлайди. Сабаби, клуб Бускетсга ўринбосар қидираётганди.
Маълумот учун, Эрик олдин ҳам ярим ҳимояда ҳаракатланган. Гвардиола "Манчестер Сити"да ҳимоядаги муаммолар сабаб уни фулбек сифатида ўйнатганди.
Фикрлар