Заза Ла Лигада ўзининг шахсий рекордини такрорлади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча  Испания Ла Лигасининг 27-турида “Валенсия” ўз майдонида “Бетис”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Эътиборлиси, учрашувдаги 2-голга “кўршапалаклар”нинг италиялик форварди Симоне Заза муаллифлик қилди ва жорий мавсумдаги голлари сонини 11тага етказиб олди.

Таъкидлаш керакки, Заза бу билан ўзининг энг яхши натижасини такрорлади. У фаолияти давомида энг яхши тўпурарлик қобилиятини 2014/15 йилги мавсумда А Серияда "Сассуоло" сафида намойиш этган эди. У ўшанда ҳам мавсум давомида ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Айтиш лозимки, Ла Лигада мавсум якунланишига яна 11та тур борлигини инобатга олсак, Заза фаолияти давомидаги энг яхши натижисини қайд этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!