"Зенит" футболчиси Украина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби аъзоси Ярослав Ракицкий ўзининг Украина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. У бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи Украина терма жамоасида 2009 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган 10 йил давомида жами 54 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди. У сўнгги бор терма жамоада 2018 йилнинг кузида майдонга тушган эди.
Фикрлар