"Зенит" ўз тарихида 7-марта Россия чемпионлигини қўлга киритди

Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган “Зенит” ҳамда “Локомотив” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Санкт-Петербургдаги ўйин голлар шоусига айланиб кетди. Шу куни дарвозаларга нақд 7 та гол киритилди. Якунда эса мезбонлар 6:1 ҳисобида зафар қучишди.

“Зенит”га ғалаба келтирган голларга Артём Дзюба (19', 51'), Сардор Азмун (39', 45', 46') ва Малком (67') муаллифлик қилган бўлса, “Локо”нинг ягона жавоб голини Франсуа Камано (56') киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Зенит” ўз ҳисобидаги очколар сонини 61 тага етказиб олди. Питерликлар мавсум якунланишига 2 та тур қолганида 2-ўриндаги “Локомотив”дан нақд 9 очкога илгарилаб кетди. Шу тариқа “Зенит” ўз тарихида 7-марта Россия чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!