"Зенит" Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинни ёпиқ тарзда ўтказишни сўради

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Йиғин давомида МТЖ аъзолари 3 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Барча ўйинлар ЎФАнинг YouTube платформасидаги расмий саҳифасида жонли эфирда трансляцияси қилиниши режа қилинган эди. Бироқ эртага Миллий жамоамизнинг NAS спорт мажмуасида “Зенит” клубига қарши ўтадиган назорат ўйини трансляция қилинмайдиган бўлди.

“Зенит” томони Россия чемпионати 2-давра беллашувлари олдидан мазкур баҳс улар учун муҳим аҳамият касб этиши, мураббийлар штаби ушбу учрашувда жамоанинг якуний тактик режасини синаб кўриши сабабли мазкур баҳсни видео трансляция қилмасликни сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!