"Зенит" йирик ҳисобда енгилди ва гуруҳ аутсайдери бўлиб қолди
"Зенит" Чемпионлар лигасининг 5-турини сафарда "Брюгге"га қарши ўтказиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва муддатидан олдин, гуруҳда қолиб кетди.
Катта иштиёқ билан ўйнаган мезбонларнинг голларига де Кетеларе, Ваньакен ва Ланг муаллифлик қилди.
5 та баҳсдан сўнг, 1 очко жамғарган рус клубида 3-ўринга ҳам умид қолмади. "Брюгге" эса сўнгги тур олдидан, 7 очкога эга бўлиб турибди ва плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди.
Фикрлар