“Зенит”га ғалаба келтирган футболчи: Аслида “Пахтакор” устунлик қилди
Бирлашган Араб Амирликларида Россия чемпиони “Зенит” ва Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ҳар икки жамоа учун ҳам янги йилдаги биринчи учрашувда россияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда дублга эришган Андрей Мостовой ўз фикрларини билдирди.
- Бу йиғинда жисмоний ҳолатимизни кўтариб олишимиз керак. Машғулотлар яхши ўтяпти. Учрашувда ғалаба қозондик. Лекин ўйинимизни яхшилашимиз кераклиги кўриниб қолди. Баҳсда “Пахтакор” тўпни кўп эгаллаб турди, устунлик улар томонда бўлди. Шунга қарамай, биз йирик ҳисобда ютдик. Биз ўйин давомида яхши ҳаракат қила олмадик ва чарчаб қолганимиз сезилди, - деди Андрей Мостовой.
Фикрлар