Зидан, Клопп ва Флик: ФИФА энг яхши мураббий унвони учун даъвогарлар номини эълон қилди

ФИФА 2020 йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодлар рўйхатлани эълон қилди.

Даъвогарлар: Марсело Бьелса ("Лидс"), Ханс Флик ("Бавария"), Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Хулен Лопетеги ("Севилья"), Зинедин Зидан ("Реал").

Бугун, 25 ноябрьдан бошлаб ФИФА расмий сайтида онлайн сўровномага старт берилади ва 9 декабрь куни овоз бериш якунланади.  11 декабрда эса учта финалчиларнинг номи эълон қилинади.

Тақдирлаш маросими 17 декабрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади. 

2019 йилда ушбу унвонга Юрген Клопп лойиқ кўрилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!