Зидан, тинчлик керак бўлса ПСЖга борма!
ПСЖ хўжайинлари ёзда жамоани Франция футболи юлдузи Зинедин Зиданга топширишни режалаштираётган эди. Аввалроқ, томонлар ҳамкорлик борасида ўзаро келишувга эришгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган.
Зилан парижликлар таклифини қабул қилиши ортида жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Зинедин Марсель шаҳрининг камбағал лекин жуда мағрур аҳолиси яшайдиган кварталларидан бирида ўсган. Улар парижликларни, хусусан ПСЖ жамоасини ёқтирмайди.
AS нашрининг ёзишича, Зидан Париж клубини қабул қилса, ҳамшаҳарларининг ишончини йўқотиши мумкин. Яқинда Зинедин Марселдаги тиббиёт марказининг тақдимотига борганида мухлислар ундан ПСЖни қабул қилмасликни сўраган.
Марселликлар агар Зидан Парижга кўчиб ўтса, ПСЖнинг эмас, балки Франция терма жамоасининг бош мураббийи бўлиши кераклигини истамоқда.
Фикрлар