Зидан 2018 йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди
Ads

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) “Реал” Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни якунига етиб бораётган 2018 йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди.

Таъкидлаш керакки, 46 ёшли франциялик мутахассис бу борада 296 очко тўплади. Айнан унинг бошқарувидаги “Реал” ЕЧЛда қаторасига 3 марта ғолиб чиқди.

Ундан кейинги поғонани эса 109 очко билан “Ливерпуль” устози Юрген Клопп эгаллади. Кучли учликни эса "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола (105) якунлаб берди.

Бу борада кучли ўнлик эса қуйидагича кўриниш олган:

1. Зинедин Зидан (экс-"Реал") - 296

2. Юрген Клопп ("Ливерпуль") - 109

3. Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити") - 105

4. Диего Симеоне ("Атлетико") - 48

5. Массимилиано Аллегри ("Ювентус") - 33

6. Эрнесто Вальверде ("Барселона") - 20

7. Юпп Хайнкес (экс-"Бавария") - 11

8. Моин Чаабани ("Эль-Тунис") - 5

8. Эусебио ди Франческо ("Рома") - 5

8. Марсело Гальярдо ("Ривер Плейт") - 5.