Зидан АПЛ клубида иш бошлаши мумкин

Франциялик машҳур мутахассис Зинедин Зидан АПЛ клубини бошқариши мумкин.

"OK Diario" нашри тарқатган хабарга кўра, "Челси" раҳбарияти билдирган ишончни оқлай олмаган Грэм Поттер тез фурсатларда истеъфога чиқарилади. Клубдагилар аллақачон унинг ўрнига бошқа номзод изламоқда.

Айни пайтда ишсиз юрган мураббийлар ичида лондонликлар учун энг яхши вариант Зидан экани тахмин қилинмоқда. Унга "аристократлар" бошқарувида йилиги 50 миллион евро маош таклиф қилинган. 50 ёшли мутахассис анчадан бери ишсиз юрибди. У сўнгги бор 2020/21 йилги мавсумни "Реал"да ўтказган.

"Челси" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 28 очко билан 10-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!