Зидан: Асосий муаммо Роналдунинг йўқлигида эмас
Ads

"Бу мен учун ўзгача кун. Ўз уйимга қайтганимдан хурсандман. Бу жуда катта масъулият. Мен футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам кўплаб совринлар ютганман, аммо ЕЧЛда ғолиб чиқсакда, Ла Лига ва кубокда курашни бой берганимизни ёдимдан чиқармаганман.

Келгуси мавсум кўп нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, бироқ бу ҳақда гапирмаганим маъқул. Биз буни президент билан маслаҳатлашиб олишимиз керак.

Роналдуни қайтариш ҳақида ўйлаяпманми? Муммо шундаки олдинда бор йўғи 11 ўйин қолган. Криштиану - "Реал" тарихида энг яхшилардан бири бўлган. Лекин бугун унинг йўқлиги асосий муаммо эмас", - деди Зидан.