Зидан билан тортишиб қолган футболчи
Ads
 
"Интер" жамоаси "Реал"да ўз ўрнини топа олмаётган Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамес Родригесни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Миланликлар 25 ёшли футболчи учун 60 миллион евро тўлашга рози бўлди.
 
Маълумотларга қараганда, Хамес Родригес бош мураббий Зинедин Зидан билан келишолмай қолган ва Мадридни тарк этишини маълум қилган.
 
Жорий мавсумда Хамес Родригес "Реал" таркибида барча турнирларда 13 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди.