Зидан: Бирортанг, терма жамоага сартарошингни чақирма!
Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан Клерфонтендаги база ҳаётига ўзгаришлар киритишни бошлади.
Француз нашри L’Équipe ёзишича, мутахассис футболчиларнинг шахсий соч тараш усталарини терма жамоа қароргоҳига киритмасликка қарор қилган.
Умуман олганда, жамоа йиғини бошланганидан сўнг базага бегона шахсларнинг кириши тақиқланади.
Зиданнинг мақсади – футболчиларни тўлиқ тайёр, диққат-эътибори фақат майдондаги вазифага қаратилган ҳолда кўриш.

Фикрлар