Зидан бу жамоага келиб аҳмоқ эмас!

Зинедин Зидан билан “Бордо” ва Франция терма жамоасида бирга ўйнаган собиқ футболчи Кристоф Дюгарри дўстининг мураббийлик фаолияти бўйича фикр билдирди.

Дюгарри Зиданнинг ПСЖни бошқаришига қарши эканини яширмаяпти.  Унинг таъкидлашича, Париж клубининг ички муҳити бузилган.

- Зидан нималар ҳақида ўйлаётганини билмайман. У ПСЖни бошқармайди, деб ўлайман. Бу жамоага келиш учун аҳмоқ бўлиш керак. Зидан ундайлардан эмас. У эс-ҳуши жойида бўлган оддий йигит, - деди Кристоф Дюгарри.

Зинедин Зидан “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрибди. Бу мутахассис аслида Франция терма жамоасини бошқаришни режалаштираётган эди. Бироқ, Дидье Дешамнинг муваффақиятли фаолияти бунга имкон бермаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!