Зидан энг кучли футболчи рақиб жамоа таркибида тўп суришини тан олди
Ads
 
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Франциянинг 2016 йилдаги энг кучли беш футболчисини танлади.
 
Энг эътиборли томони шундаки, Зинедин Зидан якунланаётган йилда энг зўр франциялик футболчи "Атлетико" таркибида тўп сураётган Антуан Гризманн эканини тан олди. Франциялик мутахассис кейинги ўринларга ўзининг қўл остида ўйнаётган Карим Бензема ва Рафаэль Варанни қўйди.
 
"Реал" оғиз солаётган "Боруссия"нинг 19 ёшли футболчиси Усмон Дембеле тўртинчи поғонадан жой олган бўлса, Зидан дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган "Манчестер Юнайтед" аъзоси Поль Погбани бешинчи ўринга лойиқ кўрди.
 
 

Минбар

Барча блоглар