Зидан энг ёмон хабар қанақа бўлишини айтди

“Реал” устози Зинедин Зидан мураббий учун энг ёмон хабар қандай бўлиши ҳақида гапирди.

- Футболчиларимизнинг ўз мамлакатлари терма жамоаларида жароҳат олганини кўриш алам қилади. Ҳар қандай ўйинчининг шикастланиши кўнгилсиз ҳолат ҳисобланади. Лекин ҳаёт ва кураш давом этади. Биз Рамос кейинги учрашувда ёрдам бера олмаслигини тушунамиз. Ўрнига Варан ўйнайди. Шогирдинг жароҳат олганини эшитиш ҳар қандай мураббий учун энг ёмон хабардир, - дейди Зидан.

“Реал” бугун Тошкент вақти билан соат 20:15 да “Вильярреал” меҳмони бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)