Зидан ишонган футболчи “Реал”дан юз ўгирди

Яқинда “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамюрти Рафаэль Варан бўйича барча таклифларни рад этиб, бу футболчи сотилмаслигини билдирганди.

Бироқ, Вараннинг ўзи бош мураббий фикрига қўшилмади. У мавсум якунланиши билан жамоасини янгиламоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади.

“Қироллик клуби” бир йилдан унинг трансфери арзонлаб кетмасидан пул ишлаб олиш учун ёзда Варанни қўйиб юборишни режалаштирмоқда.

Варан Мадридга 2011 йилда олиб келинган. Шундан бери, “Реал” таркибида уч марта Испания чемпиони бўлди ва тўрт бор Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди. 27 ёшли ҳимоячи “Реал” учун борини бериб бўлганини ва ўз кучини бошқа клубларда синаб кўриш истагида эканини билдирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!