Зидан жонажон клубини бошқаришни истамоқда. Бироқ у "Реал" эмас

"Реал" Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан яна клублар футболига қайтиши мумкин. У "Ювентус" жамоасини бошқаришни истамоқда. 

"L'Equipe" нашрининг хабар беришича, агар Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам терма билан шартномасини узайтирса, Зидан туринликлар билан музокараларга киришишга тайёр. Аввалроқ, Зинединнинг Франция терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар чиқаётганди.

Маълумот ўрнида, "уч ранглилар" мундиалда қаторасига иккинчи бор финалга қадар етиб келди. Аммо бу сафар улар ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага пенальтилар сериясида мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!