Зидан коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкин

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан изоляция қилинди.

Журналист Аранcиа Родригезнинг хабар беришича, француз мутахассиси коронавирус билан касалланган одам билан яқин алоқада бўлган. Зидан бугун клуб машғулотларида иштирок этмади, у коронавирус тестининг натижасини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” навбатдаги учрашувини 9 январь куни “Осасуна”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!