Зидан: Мен унга "Олтин тўп"ни берган бўлардим
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан “Қироллик клуби”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземани бу йилги “Олтин тўп”га муносиб номзод сифатида тилга олди.
"Бензема бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муносиб. У ақлбовар қилмас футболчи, унга мураббийлик қилиш катта шараф эди. У майдонда ҳамма нарсани қилишни билади.
Карим бошқалардан бир бош устун ва умид қиламанки, у "Олтин тўп"ни олади. Мен унга "Олтин тўп"ни берган бўлар эдим", - деди Зидан Téléfoot нашрига берган интервьюсида.
"Олтин тўп" мукофотини тантанали топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади.
Фикрлар