"Зидан мураббий ва футболчи сифатида "Реал" рамзидир!"

  • 20 Dec 17:43
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Биз футболчиларимиз билан фахрланамиз, улар мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳар доим борини беради. Улар катта мураббий қўл остида тўп тепади. Зидан мураббий ва футболчи сифатида клуб рамзидир.

Жамоа сардори Серхио Рамос каби муҳим ўйинчилар ҳаракат қилаётган ушбу клубга ишонч билдиришда давом этамиз. Бу йигитлар доимо кўпроғини истайди",-дея Перес сўзларини "Marca" нашри келтирмоқда. "Қаймоқранглилар" Ла Лига 13-туридан кейин 26 очко тўплаган ҳолда, 3-поғонада кетмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!