Зидан ўрнига янги мураббий топилди

“Реал”да Зинедин Зиданнинг курсиси қимирлаб қолганига анча бўлган. Клубда ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Натижалар ҳам аввалгидек эмас.

Шу боис, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Зиданнинг ўрнига Марсело Гальярдони таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу мутахассис айни пайтда Аргентина чемпионатида “Ривер Плейт”ни бошқармоқда.

“Ривер Плейт” Гальярдо қўл остида қитъанинг энг нуфузли мусобақаси – Либертадорес кубогида икки маротаба ғолиб чиқди, уч марта Аргентина кубогини олди. Гальярдонинг ўзи икки марта Жанубий Американинг энг яхши мураббийи, деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)