Зидан ПСЖга "Реал"даги собиқ жамоадошини олиб келади

ПСЖнинг бўлажак бош мураббийи Зинедин Зидан "Реал"даги собиқ жамоадоши Клод Макелелени Париж клубига таклиф қилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ бир қатор ишончли манбалар ПСЖ раҳбарияти Зидан билан келишувга эришгани ва франциялик мутахассис тез орада Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Клеман Карпантьенинг сўзларига кўра, айнан Макелеле Зиданнинг ПСЖдаги ёрдамчиси бўлиши мумкин.

Зидан ва Макелеле ўз вақтида "Реал" клуби ҳамда Франция терма жамоасида бирга ўйнаган. Клод 2019 йилдан буён "Челси"нинг ёшлар жамоасида ишлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!