Зидан "Реал"даги дарвозабонлар борасида бир қарорга келди
Қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна "Реал"га қайтган Зинедин Зидан янги мавсумда жамоанинг учинчи дарвозабони ким бўлишини маълум қилди.
Marca тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”нинг Кейлор Навас ҳамда Тибо Куртуалардан кейинги посбони Зиданнинг ўғли, Лука Зидан бўлади.
Шу тариқа ўтган ёз “Заря”дан 8 млн еврога харид қилинган ва мавсумни “Леганес” сафида ижара асосида ўтказаётган украиналик дарвозабон Андрей Лунинга янги мавсумда ҳам “Реал” сафидан жой топилмайдиган бўлди.
Фикрлар