Зидан “Реал”га Англиянинг энг иқтидорли ўйинчисини олиб келади

Зинедин Зидан “Реал” таркибини кучайтириш учун “Астон Вилла” ва Англия терма жамоасидаги ўйинлари билан кўплаб жамоалар эътиборини қозонган Жек Грилишни олиб келишни истамоқда.

Франциялик мураббий 25 ёшли ярим ҳимоячини замонавий футболнинг энг ёрқин истеъдодларидан эканини таъкидлаб, уни “Англия премьер-лигасининг ноёб жавоҳири”, деб таърифлаяпти.

2013 йилдан буён “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи жорий мавсумда еттита ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бешта голли пас узатди. Айни пайтда трансфер суммаси 100 миллион еврога баҳоланаётган Грилишга “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Реал” раҳбари бир шарт эвазига Рамосга жавоб бериб юборишга тайёр

“Челси” супертрансферга тайёр. Абрамович бу футболчи учун 100 миллион ажратди

“Милан” Иброҳимович ўрнига ҳужумчи олади

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)