Зидан
Ads

Зинедин Зидан "Реал" тарихида энг кўп соврин ютган ва яна жамоага қайтган биринчи мураббий бўлди. Таъкидлаш керакки, франциялик мутахасси “қироллик клуби”даги аввалги фаолияти давомида 9та совринга эга чиққан эди.

Қайд этиш лозимки, Зидан шунингдек “Реал”га қайтган мураббийлар рўйхатига ҳам кирди. Бундан аввал бундай номга фақатгина Мигель Муньос, Луис Моловни ва Висенте дель Боскелар сазовор бўлишган эди холос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Зидан қўл остида 2016-2018 йиллар давомида қаторасига 3 марта Чемпионлар лигасида, 2 марта УЕФА Суперкубогида, 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, шунингдек Испания кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.