Зидан “Реал”га қайтиш учун шарт қўйди

  • 12 февраль, 2023, 17:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти клубга ўз қарашларини сингдиришга уринаётган Карло Анчелотти ўрнига бошқа мураббий қидирмоқда.

Tecno

Жамоани бошқаришга номзодлардан бири Зинедин Зидан ҳисобланади. Франциялик бунгача икки марта “Реал” бош мураббийи бўлган ва шогирдлари билан бирга уч маротаба Чемпионлар лигасида ва икки марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан.

Diario Sport нашрининг ёзишича, Зидан “Реал” таклифини қабул қилиш учун “Лион”нинг 19 ёшлиярим ҳимоячиси Райан Шеркини олиб келишни талаб қилмоқда.

Мадридликлар Зидан мўлжаллаган футболчини олиб келиш учун 50 миллион евро миқдорида харажат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!