Зидан “Реал”ни қандай бошқариш сирини очди

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан бу жамоада мураббий сифатида қандай қилиб муваффақият қозониш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Tecno

- “Реал”да мураббийлар ўйинчилар учун хизмат қилади. Мен учун бу – муваффақиятнинг калити. Сен доим футболчи билан бирга бўлишинг керак. Агар шуни тушунмасанг, бу ерда узоқ қололмайсан.

Биз футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз, уларга доим ёнларида ва бирга  эканингни кўрсатишинг керак. Жамоа сен жорий этмоқчи бўлган ғояларни қабул қилиши учун у ўйинчиларга ёқиши лозим. Агар футболчилар сенинг ҳар бир ишингга қўшилмаса, доим нимадир етишмайди.

Биз билан улар ҳақиқатан ҳам ўйиндан роҳатланишди. Футболчиларга катта ишонч бахш этдик. Улар оғир даврни бошдан кечирган эди ва ўзларига бўлган ишончни, жисмоний ҳолатни тиклашга муҳтож эди. Бизнинг мураббийлар штаби уларга барчасини қайтаришга ёрдам берувчи тизим яратди. Қачонки футболчи рақобатбардош бўлса, машқ қилишдан ва майдонга чиқишдан хурсанд бўлса, у албатта мавсумдаги барча совринларни қўлга киритади, - деди  деди Зидан.

Зидан “Реал” бош мураббийи сифатида икки мартадан Испания чемпиони ва Суперкубоги соҳиби, уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Шунингдек, у икки мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!