Зидан "Реал"нинг таклифига қандай жавоб берди?

Франциялик машҳур мутахассис Зинедин Зидан яна "Реал"ни бошқаришни истамади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 46 ёшли мураббий ёзгача бирор бир клубда иш бошламоқчи эмас. У мавсум якунлангач таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Шу боис “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳозирда жамоанинг бошқа бир собиқ устози Жозе Моуриньо билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" 10 мартга қадар ўзининг янги бош мураббийни эълон қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, мавсумни Лопетеги билан бошлаб Солари билан давом эттираётган “Реал” ҳозирга келиб ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда муваффақиятсизликка учраб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
07/03/2019 21:53
Зидан брат илтимос Узбекистонга кел, нормални тренер излаштирип атырмыз.