Зидан: Роналду ҳали ҳам ғалабага ташна
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зиданнинг таъкидлашича жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳали ҳам аввалгидек ғалабага ташна ва мухлисларни ҳурсанд этишни истайди. Франциялик мутахассис бу ҳақда бугун Испания чемпионатининг 14-турида “Барселона”га қарши ўйин олдидан гапириб ўтди.

“Мен ҳамиша Роналду билан маслаҳатлашаман. Криштиану ҳақиқий профессионал ва учрашувга қандай тайёргарлик кўришни билади. У майдонда жамоадошлари учун жуда муҳим ва бу уларга жуда катта куч беради. Роналду ҳали ҳам ғалабага ташна”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.