Зидан сабаб яна бир футболчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско трансфер ойнаси вақтида мадридликлар таркибини тарк этишга қарор қилди. 28 ёшли футболчи клуб раҳбарияти билан учрашиб, бу ҳақида хабардор қилган.

Таъкидланишича, ўйин амалиёти камлиги ва жамоа устози Зинедин Зидан билан муносабатлари сабаб испаниялик футболчи кетишга қарор қилган.

"Реал" ҳам шартномаси 2022 йил ёзида якунига етадиган футболчини қўйиб юборишга тайёр, бироқ клуб ушбу трансфердан 60 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Иско Ла Лига баҳсларида еттита ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)