Зидан Солари захирага
Ads

"Реал" Мадридга қайтган Зинедин Зидан сўнгги пайтларда деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетган Иско билан боғлиқ вазиятга муносабат билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ испан нашрлари Иско жамоанинг аввалги устози Сантьяго Солари билан келиша олмагани боис захирада қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Мен бошқа одамлар билан содир бўлган воқеаларга аралашмоқчи эмасман. Ҳаётимда бунақа иш қилмаганман. Жамоага қайтиб, машғулотларни бошламоқчиман ва ўз ишимни яхши олиб бормоқчиман”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Иско Зидан бошқарувидаги “Реал”да асосий таркиб футболчиларидан бири ҳисобланарди. У жорий мавсум ҳозирча бор йўғи 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Milanello
12/03/2019 13:10
Isko haqida hech gap yoʻqku ????