Зидан Сульшернинг кўнглига йўл қидиряпти. Унга МЮ юлдузи керак
“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” сўраган Серхио Регилонни Англияга юборишга рози бўлди.
Мадридликлар бу футболчини тўлиқ сотмаслигини, уни қайта харид қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълум қилганидан кейин, трансфер амалга ошмай қолганди. Энди “Қироллик клуби” раҳбариятининг режаси ўзгарди. Келаси йилга катта режаларни амалга оширишни мақсад қилган Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшернинг кўнглига йўл топмоқчи. Чунки, “Реал” келаси ёзда таркибини қайта шакллантиради ва уларнинг рўйхатидан Поль Погба ҳам жой олган.
“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” билан дўстона алоқаларни сақлаб қолиш учун Регилондан бутунлай воз кечишга тайёр.
Фикрлар