Бэйлнинг нархи икки йиллик маошидан кам экан
Жорий трансфер мавсуми якунига қадар Гарет Бэйлдан қутилишни режалаштираётган “Реал” раҳбарияти футболчини арзон нархга қўйиб юборишга қарор қилди. Бу орқали, мадридликлар футболчининг маошини тежаб қолмоқчи.
“Қироллик клуби” бош мураббий билан чиқиша олмаётган 31 ёшли ҳужумчини 22 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр ва ҳозирча “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”дан таклиф кутмоқда.
Сульшер Жейдон Санчо трансфери масаласи ҳал бўмагунча Бэйл бўйича сўров юбормайди. “Тоттенхэм” эса ,Бэйл маошининг пасайишига рози бўлган тақдирда ҳам бунча харажат қилолмайди.
Бэйлнинг мадридликлар билан шартномаси яна икки йил давом этади ва бу муддат ичида футболчи 30,2 миллион фунт миқдорида маош олиши керак.
Фикрлар