Зидан суперрекорд остонасида
Ads
 
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 15-турида клуб тарихидаги рекордни қайд этиши мумкин. Бунинг учун Криштиану Роналду ва унинг жамоадошлари ўз майдонида "Депортиво"га ютқазиб қўймаса бўлди.
 
Агар жамоа ўзи учун ижобий натижа қайд этса Зинедин Зиден голландиялик мураббий Лео Бенхаккернинг рекордини такрорлаган бўлади. Бенхаккер бошчилигидаги "Реал" кетма-кет 34 та учрашувни мағлубиятсиз якунлаган. Ўтган турда "Реал" Каталонияда "Барселона" билан дурангга эришиб, мағлубиятсиз ўйинлари сонини 33 тага етказди.
 
Мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича "Барселона" устози Луис Энрике етакчи. Ўтган мавсумда унинг шогирдлари мағлубиятсиз ўйинлари ададини 39 тага етказди.